Ситора Алимжанова

Ситора Алимжанова

  • О персоне
  • Имя: Ситора Алимжанова
  • Настоящее имя: Ситора Алимжонова
  • День рождения: 01 Декабря 1992
  • Возраст: 31 лет
  • Место рождения: Узбекистан, Фергана
  • Карьера: Певица, Актриса
  • Семейное положение: замужем
  • Годы активности: 2011 - наст. время
  • Рейтинг: 8.4
Биография:
Актриса Ситора Алимжонова 1992 йил 1 декабрда Фарғонада туғилган. Мактабда ўқиб юрган вақтларидаёқ кино оламига қизиққан Ситора турли тадбирларда роллар ижро қилиб, қўшиқ куйлашни бошлаган. Мактабни битиргач, 2004 йилдан 2009 йилгача Фарғона Санъат коллежида таҳсил олган.

Санъатга бўлган кучли меҳр уни Тошкентга етаклаган. Илк катта дебют ролини 2011 йилда режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг “Сен кетма” фильмида ижро қилган. Шундан сўнг, унга клип ва фильмларда суратга тушиш учун таклифлар кўпайди. Ситора Алимжонова таклифларни қабул қилиб, кетма-кет роллар ижро қила бошлади. Жумладан, 2012 йилда катта экранга чиққан “Кореялик келин”, 2013 йилда “Жаноб хот догчи”, “Куёвмисан куёв”, 2014 йил “Айрилиқ”, “Муҳаббатимсан”, 2015 йил “7 олам”, 2016 йилда “Мени сев”, “Кўз ёшим 2”, “Салом севги, хайр севги”, 2017 йилда “Йўқотилган жаннат”, “Эгизак ошиқлар”, “Севади, севмайди”, “Вой дод 2“, “Йиғладим сенсиз”, “Кореядаги севги”, “Жоним йиғлоқи”, “Салом севги”, “Тақдир ҳазили”, “Ҳеч ким билмасин”, 2018 йилда “Бегуноҳ”, “Қайсар севишганлар”, 2019 йилда “Истанбуллик миллиардер” фильмларида суратга тушди.

Бундан ташқари, у 2015 йилда “Автотест”, 2017 йилда “Ёш оила”, “Дўконда” 2018 йилда “Юраклар жанги”, 2020 йилда “Севги”, “Қочоқ”, “Шукурона”, 2021 йил “Аёл қасоси”, “Тикан”, 2022 йилда эса, “Юр муҳаббат” ҳамда “Парихона” сериалларида ўзига хос характерли ролларни ижро қилди.

Ситора Алимжонова шунингдек, хонандалардан Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб”, Зиёданинг “Мени сев”, Баҳром Назаровнинг “Ҳижрон”, Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой”, Будурнинг “Хат”, Хадичанинг “Бир гўзал”, Шохруххоннинг “Сен кетма”, Рашид Холиқовнинг “Гапир-гапир”, “Беном” гуруҳининг “Бу тун”, Беҳрузнинг “Бегуноҳ”, Замзаманинг “Дардим ичимда”, “Йиғлама қуёш”, Ёдгор Мирзажонов ва Отаек Муталхўжаевнинг клипларида суратга тушган.

Ситора Алимжонова нафақат актриса, балки бир неча қўшиқлар ижро қилган хонанда ҳамдир. Унинг “Бўлади” қўшиғи тингловчилар орасида оммалашган. У шунингдек, “Йўғу борим”, “Опажоним”, “Гап” қўшиқларини куйлаган.

Ситора Алимжонова ижод билан бир қаторда 2014-2020 йилларда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетида таҳсил олган. Ижод билан бирга олийгоҳда ўқишни ҳам баробар олиб борган.

Оилавий ҳаётга кўра, Ситора Алимжонова 2017 йил турмушга чиққан ва 2020 йилда эса, фарзандли бўлган. Афсуски, маълум бир сабабларга кўра, 2021 йил турмушидан ажралган.
ads