Салим Абдувалиев

Салим Абдувалиев

  • О персоне
  • Имя: Салим Абдувалиев
  • Настоящее имя: Салим Абдувалиев
  • Отчество: Қирғизбоевич
  • День рождения: 05 Майя 1950
  • Возраст: 73 лет
  • Место рождения: Узбекистан, Ташкент
  • Карьера: Предприниматель
  • Семейное положение: женат
  • Рейтинг: 6.4
Биография:
Салим Абдувалиев — Хаёт йўли хақида!!!

Ўзбекистоннинг энг бадавлат инсонларидан бири, машҳур саховатли тадбиркор ва продюсер Салим Абдувалиев 1950 йил 5 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёшлигида узоқ вақт эркин кураш билан шуғулланган ва 5 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. Сўнг, заводда ишлаган, маълум бир муддат юк машина ҳайдовчиси бўлган. 1990 йиллардан Салим Абдувалиев тадбиркорликка қўл урган ва алюминий бизнеси билан шуғулланган.
Салим Абдувалиев олий маълумотли, зиёли инсон. У 2006 йилда Иқтисодиёт фанлари номзодлиги учун “Маҳаллий (муниципаль) таълимнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш: Россия ва Ўзбекистон тажрибасини умумлаштириш” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Ҳозирги кунда Салим Абдувалиев Ўзбекистонда кураш ривожи ва уни жаҳон миқёсига олиб чиқишга жуда катта ҳисса қўшиб келмоқда. У бир нечта Меҳрибонлик уйларида болалар учун эркин кураш бўйича секциялар ташқил қилиб, ёшларнинг курашга бўлган қизиқишларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистоннинг энг бадавлат фуқароларидан бири сифатида кўплаб хорижий ҳамда, маҳаллий мусобақалар ва турнирларга ҳомийлик қилиб, ёш иқтидорларни халқаро олимпиадаларда иштирок этишлари учун ҳомийлик қилиб, имкониятлар яратиб бермоқда.
Салим Абдувалиевнинг ҳомийлик фаолияти давлат тарафидан ҳам эътиборга олиниб, у 1997 йил Ўзбекистон Кураш Ассоциацияси Президенти этиб тайинланди. Кейинчалик, эса, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти этиб сайланди.
Салим Қирғизбоевич Абдувалиев бир неча йил давомида Теннис бўйича Ўзбекистон Президенти Кубогига ҳомийлик ҳам қилган. Шунингдек, эркин кураш бўйича Жаҳон чемпионати, “Гран-при” халқаро турнири, эркин кураш бўйича Ўзбекистон Мустақиллик кубогига ҳомийлик қилиб келмоқда.
Салим Қирғизбоевич Абдувалиев ўз фаолияти давомида кўплаб юқори даражадаги унвон ва мукофотларга сазовор бўлган. Жумладан, 2015 йилда “Дўстлик ордени”, 2021 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони, 2022 йилда нуфузли халқаро Людвиг Нобель мукофоти, шунингдек, Бутунжаҳон Хайрия иттифоқининг “Тинчликпарвар” ордени, “CIPDH” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Олтин бургут” мукофоти, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши томонидан “Осиё ва Африка юлдузи” нишони, Миллий хавфсизликни таъминлаш йўлидаги “Хизматлари учун” (За заслуги) ордени, кураш спорти ривожи ва оммалашишига қўшган ҳиссаси учун FILA ордени, ҳамда “QIZIL ÜRƏК” ордени билан тақдирланган.
Салим Абдувалиев оилали, 6 фарзанд, яъни 4 қиз ва 2 ўғилнинг отасидир.
Тошкентдаги “Қирғизбой ота” кўчаси унинг падари бузруквори Қирғизбой Абдувалиев исми билан номланган.
Салим Абдувалиев теннис ва сузишга ҳам қизиқади. Зиёли инсон сифатида китоб мутолаа қилишни яхши кўради.
ads