Jasur Badalbaev

Jasur Badalbaev

  • О персоне
  • Имя: Jasur Badalbaev
  • Настоящее имя: Джасур Бадалбаев
  • День рождения: 17 Апреля 1983
  • Возраст: 41 лет
  • Место рождения: Узбекистан, Ташкент
  • Карьера: Композитор , Аранжировщик
  • Семейное положение: женат
  • Годы активности: 2004 - наст. время
  • Рейтинг: 6.9
Биография:
Қўшиқ яратиб, унга жон бағишловчи бу бастакордир. Хонанда куйлаган қўшиқнинг хит бўлишида, албатта бастакорнинг меҳнати катта бўлади.
Ана шундай эл таниган бастакор, продюсер Жасур Бадалбоев шу кунга қадар ўзбек шоу бизнес оламида мингдан ортиқ қўшиқлар яратган ижодкордир.

Бастакор ва продюсер, хитмейкер Жасур Бадалбоев 1983 йилнинг 17 апрелида Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Болалигидан мусиқанинг сирли оламига қизиққан бўлажак бастакор, 157 сонли мактабда ўқиш билан бирга, Мухтор Ашрафий номидаги мусиқа мактабида ҳам таҳсил олган. Сўнг, 2000 йилда Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежига ўқишга кириб, 2003 йилда уни ҳам тамомлаган.

Ўзи яратган кетма-кет хит қўшиқлар билан шоу бизнес оламига ёриб кирган бастакор Жасур Бадалбоев, тез орада энг таниқли хонандалар билан ҳамкорлик қила бошлади. Жумладан, шу кунгача унинг Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тоҳир Содиқов, Рашид Холиқов, Райҳон, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, Зиёда, хонандалар Озода Нурсаидова, Равшан Собиров, Муниса Ризаева, Dj Pligrim, Шахзода, Шохруххон, Лола Йўлдошева, Зоҳиршоҳ Жўраев, Азиз Ражабий, Рухшона, Абдували Ражабов, Ботир Қодиров, Сардор Мамадалиев, Жамшид Абдуазимов, Шаҳло Аҳмедова, Сардор Таиров, Муҳаммадали, “Moon band” гуруҳи ва бошқаларга ёзиб берган кўплаб қўшиқлари хитга айланди.

Шунингдек, Жасур Бадалбоев “Висол”, “Мен террорчи эмасман”, “Соғинч”, “Арслон изидан” фильмларига ҳам саундтрек қўшиқлар ёзди.
Бастакор 2004 йилдан ўзининг саунд (мусиқий) продюсерлик фаолиятини ҳам йўлга қўйиб, 2004 йилдан шу кунга қадар, Шохруххоннинг, 2011 йилдан шу кунга қадар Муниса Ризаеванинг ижодий саунд (мусиқий) продюсери ҳисобланади. Бундан ташқари, 2018 йилдан 2020 йилгача қадар Райҳоннинг, 2012 йилдан 2014 йилгача Улуғбек Раҳматуллаевнинг, 2017 йилдан 2020 йилга қадар Зоҳиршоҳ Жўраевнинг, 2020 йилда “Moon band” гуруҳининг, 2022 йилда Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг саунд (мусиқий) продюсери бўлди.

Жасур Бадалбоев ижодий фаолияти давомида 2010-2011 йилларда “M&TV” мукофоти, 2014-2015 йилларда “Йил қўшиғи” мукофотларига сазовор бўлган.
Жасур Бадалбоев оилали, 2009 йилда уйланган.
ads