Azisa Radjabova

Azisa Radjabova

  • О персоне
  • Имя: Azisa Radjabova
  • Настоящее имя: Азиса Азиса Раджабова
  • День рождения: 16 Августа 1996
  • Возраст: 27 лет
  • Место рождения: Хорезм
  • Карьера: Певица, Актриса
  • Семейное положение: не замужем
  • Рейтинг: 9.6
Биография:
Актриса, хонанда, модель ва бошловчи Азиса Раджабова ўзи ҳақида:
Санъатга бўлган меҳр, биз Хоразм аҳлининг қонимизда бор. Санъатга болалигимдан меҳр қўйганман. Қўшиқ айтиш, шеър ёзиш, роль ўйнаш болалигимда ҳам жону дилим эди. Ўзим 1996 йил 16 августида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилганман. 2003-2012 йилларда Урганчдаги 5 сонли мактабда таҳсил олганман. 1 синфдалигимдаёқ мактабдаги тадбирларда қўшиқлар куйлаб, рақсга тушиб, вилоят тадбирларида ҳам фаол иштирок эта бошладим. Ўқувчилик йилларимдаёқ илк шеърларим “Юлдуз” номли китобчада нашр қилинган ва кейинчалик кўплаб шеърларим “Ғунча”, “Гулхан” каби болалар, ўсмирлар журналлари, ҳамда бир қатор газеталар ва китобларда ҳам чоп этилган. 2011-2012 йилларда эса, «Зулфия» номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлганман.

Бошланғич мактабни тамомлагач, Урганч Иқтисодиёт коллежига ўқишга кирдим. Аммо, 2012-2015 йилларда мазкур коллежда ўқиш даврида ҳам, санъатга бўлган қизиқиш ва интилиш мени бир зум ҳам тарк этмади. 2014 йилда “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “Хоразм Маликаси” танловининг ҳамма босқичларида ғолиба бўлганим, мен учун санъат олами эшикларини очди. Чунки, шу ғолибликдан сўнг, мени хонандалар ўз клипларига таклиф қила бошлашди. Шу тарзда хонандалардан Бунёдбек Саидовнинг “Сарамисан”, “Уммон” гуруҳи хонандаси Шохрухнинг “Уммон”, Дилмурод Султоновнинг “Ойша”, Наврўз Собировнинг “Бика”, Бекзод Жўраевнинг “Инстаграм”, Наврўз Собировнинг “Бурмак”, Достон Ибодуллаевнинг “Сара”, “Сара 2” ва “Гулим”, Камрон Собуровнинг “Чемодан”, Зафар Қурбонбоевнинг “Чиройлигим” клипларида суратга тушдим. Хоразмдаги Телевидениеда ҳам, маълум бир вақт фаолият олиб бордим. 2016 йилдан бошлаб эса, Хоразмнинг ҚВЗ Дипломат жамоаси билан биргаликда концертлар бера бошладим, чиқишларим кўпчиликка манзур бўлди.

Шундан сўнг, хонанда сифатида “Севаман” ва “Айбламагин” қўшиқларини куйлаб, уларга клип ҳам суратга олдирдим.
2018 йил Тошкент Ахборот Технологиялари университетига талабаликка қабул қилиндим ва ҳозирда мазкур университетнинг 3 курс талабасиман. Ижод билан бирга таҳсил олишни ҳам баробар олиб боряпман.

Шу кунгача 30 дан ортиқ клипларда суратга тушдим, ҳамда “Кўча” сериалидаги ролим билан кино оламидаги фаолиятимни бошладим. Шундан сўнг, “Дайди қизнинг дафтари” сериалига таклиф қилиндим, ҳамда “Қил устидаги тақдир” сериалида, бош қаҳрамон ролини ижро қилдим. “Айбламагин” қўшиғим, “Қил устидаги тақдир” сериали саундтреки ҳамдир.

Ҳаётда ўз мақсадларим сари интилувчан инсонман. Шеър ўқишни, қўшиқ куйлашни севаман. Келажакда машҳур санъаткор бўлиш орзусидаман ва бу орзуйимга эришиш учун астойдил ижод қилиб келяпман.
ads